Жиззах даласида жонсиз одамнинг танаси топилди

Жиззах вилоятида жонсиз одамнинг танаси далада топилди, марҳум тош билан уриб, ўлдирилган. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, қотилликни Жиззах вилояти Фориш тумани «Qorabdolota» маҳалласида яшовчи фуқаро содир этган. Айбланувчи маҳалладошига тош билан турли тан жароҳатрали етказган, оқибатида у вафот этган.

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар