Сурхондарёда 3 кг «опий» ва 4 кг «гашиш» наркотик моддалари яширинган юк машинаси ушланди

Сурхондарё вилоятида юк машинаси ичида бир неча килограмм наркотик моддалари топилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Жорий йилнинг 3 июль куни соат 22:40 ларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан «Айритом» чегара божхона постининг «кириш» автоповильонига кириб келган юк машинаси пост назоратидан ўтказилганда, унинг кабинасидаги хуфия жойга беркитилган 7 та сариқ рангли скоч билан ўралган наркотик моддалари аниқланган.

Автомашина салонидан 7 та ўрамда 3 кг «опий» ва 4 кг 950 грамм «гашиш» топилган. Хозирда, ушбу холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар