Самарқандда маст йигит қишлоқдошига темир санчди
Самарқанд вилояти Нарпай туманида 25 февраль куни 24 ёшли Т.Р. қишлоқдошининг танасига темир жисм билан жароҳат етказди.
Қайд этилишича, соат 23:30 да Т.Р. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Нарпай тумани Ноғорахона маҳалласидан ўтувчи ички йўлдан яшаш уйига кетаётган бўлган. Шу пайт йўлда ҳамқишлоғи 28 ёшли Р.И.,ни кўриб қолиб, у билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган.
Жанжал вақтида Р.И. қўлига ўткир тиғли темир жисмни олиб, темир жисм билан Т.Р.,нинг танасининг турли жойларига қасддан уриб, санчиб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Оқибатда Т.Р. олган тан жароҳатлари билан Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.И. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда жиноят қуроли аниқлаш ҳамда жанжални келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.
Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.