Ўзбекистонда ҳайдовчиликни энди бошлаганларнинг машинасида махсус белги бўлади
Ўзбекистонда 1 майдан ҳайдовчиликни энди бошлаганларнинг машинасида махсус белги бўлиши маълум қилинди.
Келтирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелда «Ёл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172 сонли қарори қабул қилиниб, амалдаги йўл қоидаларига бир қанча қўшимча ва ўзгатиришлар киритилган.
Унга кўра, эндиликда «ҳайдовчиликни энди бошлаган» — «ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган» ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларида «» белгисининг тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги бўлиши шарт.