Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган скутер ҳайдовчилари жаримага тортилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ҳужжатда электр моторли кичик автотранспорт воситаларини ва алоҳида транспорт воситаларини (скутер, мопед, велосипед, якка тартибдаги транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан) бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.

Шуниси эътиборга лойиқки, шахсий транспорт воситаларининг энг кенг тарқалган тури бу электр скутердир.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 171-моддасида ортиқча бюрократияга йўл қўймаслик мақсадида тез тиббий ёрдам автомашиналари ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий ишларни тугатиш тартибини жорий этиш назарда тутилган.

Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Янгиликлар