Тошкентда фуқаро гул дўконига бостириб кириб, сотувчи қизга ташланди

Тошкентда фуқаро, гул дўконига бостириб кириб, сотувчи қизга ташланди. Бу ҳақда пойтах ИИББ ахборот хизмати хабар беради.

Маълумотларига кўра ҳодиса, 23 июнь куни соат 19:30 ларда содир бўлган. Гул дўконига Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1984 йилда туғилган эркак бостириб кириб, 2003 йилда туғилган сотувчи қизга нисбатан куч ишлатган, видеода эркак қизни коллари билан буғишга уринаётгани тасвирланган.

Шундан сўнг, cотувчининг ёнида бўлган 2003 йилда ва 2002 йилда туғилган фуқаролар, уни тинчлантиришга ва жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилган.  Бироқ эркак можарони давом эттириб, уларни ҳам калтаклаган.

Тиббиёт ходимларининг бирламчи маълумотларига кўра, жабрланувчилар енгил тан жароҳатлари олган.

Қайд этилишича, жанжални келтириб чиқарган эркак муқаддам Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан судланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар