Самарқандда 24 ёшли аёл 2 фарзанди билан ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилди

Самарқандда 24 ёшли аёл 2 фарзанди билан ўзини сувга ташлади.

Маълум қилинишича, 15 апрель куни Смарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаро Н.М. Самарқанд вилояти ИИБ навбатчилик қисмининг 102 рақамига мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳри, «Ватанпарвар» маҳалласи, «Спирина» кўчасида яшовчи келини И.Я. икки нафар фарзанди билан шу йилнинг 15 апрел куни соат 15:00 атрофида уйидан номаълум томонга чиқиб кетганини маълум қилган.

2024 йил 16 апрель куни соат 08:00 атрофида «Дарғом» каналининг Тойлоқ тумани, «Ғўлба» МФЙ худудидан оқиб ўтувчи қисмидан вояга етмаган А.Н. (қиз бола) ва М.Н.нинг (ўғил бола) мурдаси топилган.

Аниқланишича, 24 ёшли аёл 2 нафар фарзанди билан ўзини «Дарғом» каналига ташлаб жонига қасд қилган. Аёл нима сабабдан жонига қасд қилгани ҳозирча маълум эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Янгиликлар