Навоийнинг «Сукетти» овулидаги эфирга узатилаётган телеканаллар сони 12 тадан 23 тага етказилди

Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида рақамли телеканаллар эфирга бериб келинмоқда. Айниқса, Республиканинг чекка аҳоли яшаш масканлари, чегара ҳудудларда яшайдиган аҳоли учун ушбу хизматларни кўрсатиш алоҳида эътибордадир. Бунга мисол қилиб биргина, Навоий вилояти Томди туманидаги «Сукетти» овулини ҳам айтиб ўтишимиз мумкин.

Бугунги кунга қадар Томди туманидаги «Сукетти» овулида рақамли форматда Миллий телерадиокомпаниянинг 15 та телеканаллари эфирга берилаётган эди. Ушбу ҳудудларда нодавлат телеканалларнинг ҳам эфирга берилишини ва аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК Навоий радиотелеузатиш маркази билан яқиндан танишганди.

АКТ вазири Ш. Содиқов ташаббуси билан кўп йиллардан буён «Лангар» РТС даги автотранспорт муаммоси ижобий ҳал қилиниб, Россияда ишлаб чиқарилган«YENISEY» СТМ-1993055 русумли махсус ишлаб-чиқариш технологик транспорт воситаси харид қилинди ҳамда «Лангар» РТС ишчи-ходимларига ушбу махсус транспорт воситаси фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Ш. Содиқов Рцнинг ёш ходимлари билан суҳбатлашиб, РТСда ўрнатилган янги замонавий рақамли телеузаткичларни кўздан кечириб «Лангар» РТС томонидан узатилаётган рақамли телеканаллар сонини ҳам кўпайтириш бўйича амалий чоралар кўриш учун аниқ вазифалар белгилаб берилганди.

Қисқа вақтда амалга оширилган ишлар натижасида Томди туманининг «Сукетти» овулида Нодавлат телеканалларининг ҳам эфирга узатилиши таъминланди. Натижада телеканаллар сони 23 тага кўпайди. Бундан ташқари 5 та радио каналлар ҳам эфирга узатилмоқда.

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение» ДУК, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникуцияларини ривожлантириш Вазирлигининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбар ва ходимлари Томди туманининг «Сукетти» овулига ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар юзасидан аҳоли билан учрашди.

Учрашув давомида, «Сукетти» овулида яшаётган фуқаро Н.Шониёзов хонадонига ташриф буюрилиб амалга оширилган ишларнинг натижаси ҳам кўрилди.

Хонадон эгаларига Н.Шониёзов оиласига эсдалик совғалари ҳам берилди.

Шу билан бирга, Томди тумани Утемурат аҳоли яшаш пунктида ҳам шиша толали кабел орқали рақамли телеузатгичга етказилиб, телеканалларнинг сифатли эфирга берилиши йўлга қўйилди.

Таъкидлаш лозим, Навоий радиотелевизион узатиш марказига қарашли «Лангар» РТС Нурота тоғ тизмасининг денгиз сатҳидан 2000 метр баландикдаги чўққисида қурилган. Натижада вилоятлар ҳудудида теледастурлар билан қамров доираси кенгайди ва рангли телекўрсатувлар сифати яхшиланди. «Лангар» РТС баланд тоғ чўққисида жойлашганлиги сабабли нафақат вилоят аҳолисини, балки Самарқанд ва Бухоро вилоятлари аҳолисининг ҳам бир қисмини рақамли теледастурлар билан таъминламоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар