Энг яхши шароитлар ва қулайлик: Nest One мажмуанинг тақдимотини ўтказди ва режалаштирилган очилиш санасини очиқлади
Тадбирга мамлакатимизнинг давлат тузилмалари вакиллари, турли соҳа ва бизнес тармоқларининг йирик компаниялари раҳбарлари, машҳур блогерлар ва инфлюенсерлар таклиф этилди.
Жорий йилнинг 7 июнь куни Nest One 51 қаватли осмонўпар бино тақдимоти бўлиб ўтди, унда журналистлар, блоггерлар ва инфлюенсерлага қурилиш концепцияси, Nest One хонадонларининг келажак эгалари учун имтиёзлар ва мажмуанинг режалаштирилган очилиш санаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбирда сўзга чиққанлар лойиҳа ҳаммуаллифлари, Özgüven Mimarlik, Öзгур Онур Öзгувен директорлар Кенгаши раиси ва Murad Buildings раислик Кенгаши директори Мурод Назаров бўлишди.
Тадбирни Ўзбекистон Давлат қурилиш инспексияси бошлиғи ўринбосари Осимхон Сагдуллаевич ва Туркия Республикасининг фахрий элчиси Олгар Бекар очиб берди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг июнь ва август ойларида Nest One турар-жой мажмуаси қурилишидан олдин биринчи анжуманлар ўтказилиб, келажакда қурилишга оид маълумотлар матбуот билан улашилган. Nest One мажмуасини қуриш 2019 йилнинг сентабрь ойида бошланган бўлиб, ўтган давр мобайнида карантин чекловларига қарамай кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Лойиҳа шу йилнинг декабр ойида якунланиши кутилаётган эди, бироқ пандемия туфайли режалаштирилган очилиш санаси 2022 йилнинг июлига қолдирилди.
Тошкент шаҳри ҳудудида шаҳар марказида жойлашган Nest One биринчи осмонўпар бино ва баландлиги 266,5 метр бўлган Марказий Осиёдаги энг баланд бинолардан бири бўлади. Мажмуанинг 761 хонадонга мўлжалланган Марказий минораси 51 қаватдан иборат бўлиши режалаштирилган.
«Биз халқимизга муносиб ноёб лойиҳа қуриш учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Инвесторлар, мижозлар, айниқса, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юксак ишончини оқлаш учун қўлимиздан келган ва ҳатто қўлимиздан келмаган барча ишни қиламиз. Давлатимиз бизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмаган, логистикада дуч келган муаммоларни ҳал этишда бизни қўллаб-қувватлаган. Бизнинг фикримизча, бу молиявий қўллаб-қувватлашдан кўра анча қимматлидир»,
Мажмуанинг концепцияси матрёшка қўғирчоқлари тамойилига асосланган бўлиб, тескари тартибда амалга оширилади. Асосий ролни кичик матрёшка — келажакдаги яшовчиларга кўплаб имкониятлар ва хизматларни тақдим этадиган ва максимал қулайликни таъминлайдиган турар-жой мажмуаси ўйнайди. Жумладан, хонадон эгалари 33 та оммабоп зонада ҳордиқ чиқариш, ўйин-кулги ва ўз қулайлиги имконига эга бўлади.
«Биз халқаро стандартларга таяниб қурмоқдамиз ва ушбу объектда фойдаланадиган материаллар деярли бутун дунёдан келтирилаяпти. Бу лойиҳа бутун дунё нуқтаи назарини бутунлай ўзгартириб юборади: улар Ўзбекистонга қандай қарашганини. Биз аллақачон барча хорижий ва чет элдаги меҳмонларимиздан шунга ўхшаган изоҳларни оламиз»,
Умумий майдони 18 минг квадрат метр ва 14 минг квадрат метр ер майдонига эга мажмуада кино зали, караоке, спорт марказлари, расадхона, кутубхона, ёпиқ сузиш ҳавзаси, дўконлар, ресторанлар ва SPA қурилади. Мажмуа қурилишда ишлатилган қурилиш материаллари барча жаҳон стандартларига жавоб беради.
Келажакдаги истиқомат қилувчиларга ҳаёт давомида беш юлдузли меҳмонхона шароитида яшаш имконияти берилади. Nest One мажмуаси ҳудудида кузатув камералари ва махсус хавфсизлик хизмати нафақат хонадонда, балки бутун майдонда хавфсиз дам олиш учун кунбўйи ишлайди.
Nest One ўзининг келажакдаги яшовчиларига нафақат истиқомат қилувчиларни,балки мехмонларни хам таасурот қолдирувчи максимал қулайликни таклиф қилади. 260 офис яшовчиларнинг барча талабларини қондираолади, хоҳ бу юристнинг офиси бўлсин, хоҳ шифокорнинг ёки иш офиси.
Nest One турар-жой мажмуасида хонадон сотиб олиб, Тошкент аҳолиси даромадли сармоя эгаси бўлиш имконига ега. Бундан ташқари, 100% олдиндан тўлов билан Nest Oneдаги ҳар қандай мулкни сотиб олаётганда, нафақат 25% чегирма тақдим этилади, балки мижоз ўз мулкини лойиҳа охирида сотишга қарор қилса, мулкнинг умумий суммасининг 25% миқдорида кешбек кафолати ҳам мавжуд.
Тақдимотнинг расмий қисмининг якунида меҳмонларга қурилиш майдонига саёхат қилиш таклиф этилди ва унда осмонўпар бино қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдим этилди. Матбуот анжумани иштирокчилари қурилаётган бинонинг 32-қаватига чиқиб, қуёш ботиши вақтида кечки Тошкент манзарасидан баҳраманд бўлишди.
Nest One лойиҳаси нафақат Тошкентда, балки бутун дунёда биринчи бўлиб, унинг асосий вазифалари қулайлик ва энг зўр шароитлар бўлади. Мажмуа яшовчилари ҳеч қачон Nest One’дан хонадон харид қилганига пушаймон бўлмайди.
Сайт: nestone.uz
Facebook: @nestone.uz
Instagram: @nestone.uz
Telegram: @nestoneofficialpage