Ўзбекистонда ниқоб тақиш талаби енгиллаштирилиши мумкин

Ўзбекистонда ниқоб тақиш борасида белгиланган қоидалар ўзгартирилиши мумкин.

Маълум қилинишича, айни вақтда Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов иштирокида Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлашга оид Республика махсус комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда эса коронавирус билан боғлиқ карантин чекловлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 15 январдан бошлаб коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилганди. Хусусан,

  • хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат аввал топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;
  • коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда аэропорт, темирйўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт;
  • вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланганди.

Янгиликлар