Ўзбекистонда байрам кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Синоптиклар дам олиш кунлари республикада қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайти.

Республикамизнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 32-35 даража илиқ бўлади. Фақатгина республиканинг шимолий, жанубий ва чўл зонасида кундузи ҳаво +37…+39 даражагача исийди.

16—18 июнь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, ҳудудларда ҳаво ҳарорати +36…+39 даражагача кўтарилади, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида ҳарорат +40…+41 даражагача яни бир неча баравар юқори бўлади.

Пойтахтда 14 ва 15 июнь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати +32…+35 даража бўлади. 16—18 июнь кунлари ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат +35…+38 даража илиқ, шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Янгиликлар