Фарғонада 1,8 минг туп кўкнори етиштириб келинган иссиқхона аниқланди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида жойлашган иссиқхонада кўкнори етиштириб келган шахс қўлга олинди.

Қайд этилишича, 18 март куни Фарғона вилояти ИИБ, ДХХ ҳамда Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туманнинг «Чинортаги» МФЙда яшовчи 63 ёшли эркак яшаш уйи томорқасида жойлашган 2 сотихли иссиқхонада жами 1805 туп кўкнори етиштириб келгани аниқланган.

Бундан ташқари, мазкур уйнинг оғилхонасида қуритилган ҳолдаги 6 килограмм кўкнори ўсимлиги поялари сақланиб келинаётгани ҳам маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар