Япония ҳукумати номаълум учувчи жисмлар бўйича комиссия тузишга қарор қилди
Япония номаълум учувчи жисмлар ва номаълум ҳаво ҳодисалари масалалари бўйича партиялараро комиссия тузишни маъқуллади, деб хабар бермоқда Kyodo.
Мамлакат парламентидаги икки партиявий гуруҳда таъкидланганидек, НУЖ бошқа давлатларнинг «махфий қуроли» бўлиши ва Япония хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
Номаълум аномал ҳодисаларни тергов қилувчи орган 6 июндан иш бошлашни режалаштирмоқда.
Комиссияга Япониянинг собиқ мудофаа вазири Ясукадзу Хамада бошчилик қилади, собиқ атроф-муҳит вазири Синдзиро Коидзуми эса маърузачи бўлади.





