Ўзбекистон фуқаролари икки баробар кўп саёҳат қила бошлади
2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан хорижга 850 минг нафар сайёҳ ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сайёҳлар сони 421 минг нафарга ёки қарийб икки бараварга ошган.
Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўпроқ ташриф буюришган:
- Қирғизистон – 374,2 минг;
- Тожикистон – 178,5 минг;
- Қозоғистон – 117,3 минг;
- Саудия Арабистони — 51,3 минг;
- Россия — 33,6 минг;
- БАА — 26,2 минг;
- Туркия – 23,5 минг;
- Қувайт — 8,9 минг;
- Миср — 5,4 минг;
- Таиланд – 4,7 минг;
- бошқа мамлакатлар — 26,4 минг.





