Ўзбекистонда 10 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 10 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 /с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража, кундузи 11–13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечаси ва эрталаб кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.