Ўзбекистонда 2021 йилда неча километр автомобиль йўллари қайта қурилиши ва таъмирланиши маълум қилинди
3 февраль куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Шуҳрат Назаров Ўзбекистонда 2021 йилда 3 935,8 км автомобиль йўллари қайта қурилиши ва таъмирланишини маълум қилди.

Фото: gazeta.uz
Хабарга кўра, республикада жами 184 174 км автомобиль йўллари мавжуд. Шундан:
— умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари – 42 869 км;
— ички хўжалик йўллари – 116 560 км;
— идоравий йўллар – 24 745 кмни ташкил этади.
Қайд этилишича, 2020 йилда жами 5 186,3 млрд сўм (режага нисбатан 101,8 фоиз) миқдорида автомобиль йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилиб, 6 442,6 км (режага нисбатан 101,2 фоиз) автомобиль йўллари қайта қурилиб, таъмирланган.
2021 йилда 4 577,4 млрд сўм маблағ ўзлаштирилади ҳамда 3 935,8 км автомобиль йўллари қайта қурилади ва таъмирланади.