Қозоғистон Ўзбекистонга Россия гази транзитини бир неча баравар оширмоқчи

Қозоғистон эергетика вазирлиги Ўдбекистонга Россия гази транзитини бир неча баравар оширишни режалаштирмоқда, хабар берди ТАСС.

«Ўтган йили давлат раҳбари иштирокида мамлакатимиз ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россидан йилига 3 млрд. метр кубгача газ транзит қилиш лойиҳаси ишга туширилди», – деди энергетика вазир Алмасадам Саткалиев.

Аниқлик киритилишича, 2026-йилдан бошлаб Ўзбекистонга газ транзитини йилига 11 млрд. метр кубгача ошириш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 октябрида Ўзбекистон энергетика манбалари етишмовчилигини қоплаш учун Қозоғистон орқали Россиядан газ импорт қилишни бошалди.

Янгиликлар