Жиззахдаги истироҳат боғида 17 ёшли йигит айланаётган аттракциондан тушиб кетди

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошармаси Жиззах шаҳрида жойлашган истироҳат боғидаги аттракциондан тушиб кетган йигит юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ФВБ ва профилактика инспекторлари томонидан ўрганишлар олиб борилган. Натижада ушбу воқеа 1 июнь куни соат 20:00 ларда содир бўлгани аниқланган. Пахтакор туманида яшовчи 17 ёшли М.Ў оила аъзолари билан биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган “Ўрда экологик истироҳат боғи”га айланиш учун бориб, атраксионда учиш вақтида операторларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида, яъни аттракцион тўлиқ тўхтамасдан олдин ҳимоя камарини ечиб юборган.

Натижада у йиқилиб тушган, бироқ ҳеч қандай тан жароҳати олмагани ва мазкур ҳолат содир бўлган вақтда аттракционда носозликлар бўлмагани маълум бўлган.

Янгиликлар