PODIUM Тошкентдаги Mirabad Avenue Fashion-ҳиёбонида янги концептини тақдим этади ва янги бренди ҳақида эълон қилади
PODIUM пойтахтдаги люкс савиясидаги харидлар маданияти ва ривожи бобида янги бетни очиб, янги замонавий майдони ва ўзининг янги логотипини тақдим этмоқда.
PODIUM жамоаси Mirabad Avenue’даги fashion-хиёбон лойиҳасидаги биринчи бутикини очар экан, шу билан янги Ўзбекистоннинг люкс секторида навбатдаги эволюцион қадамини босмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Mirabad Avenue — Тошкентдаги биринчи ва ягона дунё миқёсидаги люкс ҳудуд, энг улкан люкс-харидлар маркази, уни дунёда танилган Нью-Йоркдаги Fifth Avenue, Миландаги Via Monte Napoleone, Париждаги Avenue Montaigne ёки Лондондаги Bond Street каби fashion-ҳудудлар билан солиштириш мумкин.
Янги Podium Mirabad’да дунё брендларининг luxury сегментидаги сараланган тўпламлари йиғилган, улар динамика ва замонавий мода феълини акс эттиради. Аммо, албатта, Тошкентда люкс шинавандаларига таниш бўлган Бродвейдаги Department Store PODIUM ҳам одатдагидек дунё модаси оламида мавжуд бўлган энг яхшисини— энди contemporary тоифасида янада кенг маркалар танловини таклиф қилади.
Шундай қилиб, энди PODIUM концепти икки қисмга бўлиниб, турли хил танловлар тўплами, турли назар ва ташқи кўриниш бўйича ечимларни таклиф қилади. Сизнинг замонавий гардеробингизни йиғиш учун биз сизлар учун янада кўпроқ танлов, янада кўпроқ дизайнерлик тўпламлари ҳамда харидлар қилиш учун имкониятларни яратамиз.
PODIUM компаниясининг бош директори ва асосчиси Дмитрий Машенко: «Маълумки, мода бу — доим олдинга ҳаракат. Маълум бир иқтисодий ривожланиш даражасигача етган ҳар бир шаҳар ўзининг люкс майдонлари ва ҳудудларига эга бўлиб, улар шу шаҳарнинг »витрина«сига айланади. PODIUM ўз сегментида ноёб лойиҳага айланишига ишончим комил. Бизнинг асосий устуворлигимиз — бизнинг мижозлар. Биз сизлар учун энг мақбул танлов мавжуд бўлишини истаймиз, шунинг учун PODIUM концептини кенгайтириб, люкс модаси оламидан имкон борича кўпроғини таклиф этамиз. Ва, албатта, сизнинг фикрингизни ҳам кутиб қоламиз, чунки сизнинг фикрингиз биз учун муҳим. Mirabad Avenue fashion-хиёбонидаги илк лойиҳамиз бўйича сизларнинг шарҳларингизни эшитишдан мамнун бўламиз».
PODIUM Mirabad дизайнига алоҳида эътибор қаратилган. Минимализм услубида бионика элементлари билан безатилган майдон бу — Италия ва Қозоғистонда ҳурматга сазовор бўлган архитекторлик бюролари ва fashion-retail соҳасидаги мутахассислар меҳнатининг бирдамликлиги.
Тимур Фетисов, Department Store PODIUM директори: «Идеал даражада ўйланган мерчендайзинг, шунингдек, люкс савиясидаги юқори хизмат кўрсатиш маданияти бизнинг меҳмонларимизнинг харид қилиш жараёнлари яна яқинроқ шахсий ёндашув билан амалга оширилишига кўмак бўлади. Ишончимиз комилки, ушбу лойиҳа бизнинг бозорда Ўзбекистондаги харидлар маданиятини янги савияга кўтаради, шу бозорда биз пойтахт аҳолисига мода истеъмолининг ўзгача концепциясини таклиф қила оламиз.
PODIUM’нинг янги логотипи — PODIUM бутиги тарихидаги янги бобнинг визуал ҳошияси ва эволюцияси, шубҳасиз, у Ўзбекистонда сифат ҳамда люкс тоифасида энг юқори савияда хизмат кўрсатиш стандартлари тимсолига айланган.
Манзил: Миробод кўчаси 62, Mirabad Avenue ТЖМ, Блок C
Телефон: +998 (78) 122 01 12
Facebook: @podiumitalia.uz
Instagram: @podium.italia
Сайт: podium.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.