Покистон Ўзбекистонга гўшт етказишни бошлади

Покистондан юборилган 40 минг долларлик гўштнинг биринчи партияси (18 тонна) келаси ҳафта Тошкентга етиб келади.

Қайд этилишича, март ойида яна 50 та контейнерда гўшт (жами 900 тонна) жўнатилиши кутилмоқда. Покистоннинг Shaheen компанияси раҳбари Малик Шер Хоннинг таъкидлашича, Покистон имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномалар тузилганидан кейин Ўзбекистон бозорига диққат билан қарай бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланган эди.

Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш имконияти борлигини таъкидлаб, Трансафғон темир йўлини янада ривожлантиришга келишиб олган эди.

Янгиликлар