Самарқандда содир бўлган ЙТҲда талаба ҳалок бўлди

Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада ўқувчи вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Ҳодиса 2024 йил 21 май куни соат 23:30 ларда Самарқанд шаҳридаги Талабалар хиёбони кўчасида содир бўлган.

«Nexia-2» машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган талабани уриб юборган. Оқибатда талаба шифохонада вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, талаба йигитни пойга уюштирган машиналардан бири уриб юборган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар