«Янги Тошкент» кўчаларидан бирига Санкт-Петербург номи берилади
«Янги Тошкент» кўчаларидан бирига Россиянинг Санкт-Петербурги номи берилади, деди шаҳар мери Александр Беглов.
Бу ҳақда бир кун аввал Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга маълум қилган эди. Россия президенти бу кўча жуда чиройли бўлади, деб жавоб берди.
Бу қарор шаҳримиз учун катта шараф ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳри билан яқин, дўстона муносабатларимиз рамзидир. Ўзбекистон билан ҳамкорлик Санкт-Петербургнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади, дея қўшимча қилди Беглов.