Россияда федерал қидирувдаги ўзбекистонлик эркак қўлга олинди
Россияда федерал қидирувда бўлган ўзбекистонлик мигрант шифокор қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Моисеенко кўчасидаги 26-уйда 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. У Каттақўрғон шаҳар чақирув комиссиясида шифокор бўлиб ишлаган вақтида тиббий сабабларга кўра ҳарбий хизматдан озод қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ тузганликда айбланган.
Қидирув ташаббускори Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бўлиб, жиноий иш 2020 йилнинг апрель ойида қўзғатилган ва шундан бери шифокор қидирувда бўлган.