Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ABC.
Телерадиокомпания маълумотларига кўра, 24 майга ўтар кечаси Каокалам қишлоғида кўчки содир бўлган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Ҳозирда қутқарувчилар қидирув ишларини олиб бормоқда.