Республикада COVID-19’га қарши неча доза вакцина қўллангани маълум қилинди

Эмлаш ишлари бошлангандан бери мамлакатда 4,3 миллиондан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 6 июлда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 136 288 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 93 358 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 20 916 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 22 014 нафарни ташкил қилди.

Қайд этилишича, айни кунгача мамлакатда жами 4 361 222 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 2 590 620 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 1 348 382 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 422  220 нафарни ташкил қилди.

Таъкидланишича, 6 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (21 329 доза),
  • Фарғона вилояти (20 821 доза),
  • Андижон вилояти (20 633 доза) банд қилди.

Бундан ташқари, жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган вилоятида 535 872 доза,
  • Фарғона вилоятида 515 597 доза,
  • Андижон вилоятида 497 478 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Янгиликлар