Россия «Толибон» билан кенг кўламли алоқаларни ўрнатиш арафасида — Медведев

Россия Афғонистон ҳокимияти тепасида турган «Толибон» ҳаракати билан тўлақонли муносабатлар ўрнатиш арафасида. Бу ҳақда Россия ҳавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, —  маълум қилди.

Йигирма йил бу — жуда узоқ вақт бўлиб, бу 21-аср давр бошида биз «Толибон»ни террорчи, америкаликларни эса экстремизмга қарши курашда шерик деб билган эдик, — дейди Медведев.

Медведевнинг фикрича сўнгги йилларда кўп нарса ўзгарган, хусусан, илгари «Толибон» террорчи ташкилот деб ҳисобланган булса, энди Америка расмийлари террорчиларнинг шерикларига айланганлиги ҳақида гапирган.

Медведев, шунингдек, Қўшма Штатларни террорчиларга ёрдам беришда ва Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда айблаган. Унинг фикрича, замонавий Афғонистон ҳукумати конструктив мулоқот ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича вакили Замир Кабуловнинг маълум қилишича, Россия ТИВ ва Россия Адлия вазирлиги президент Владимир Путинни «Толибон» ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш эҳтимоли ҳақида хабардор қилган. У, шунингдек, Россия «Толибон»ни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф қилганини таъкидлаган.

Янгиликлар