Қашқадарёда 16 ёшли йигит ўзини осиб, жонига қасд қилди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 16 ёшли йигит ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Жорий йилнинг 31 март куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар, «Қавали» МФЙ, Қавали кўчасида яшаган 2008 йилда туғилган Р.Ф. яшаш уйининг ошхонасида газ трубасига арқондан сиртмоқ ясаб ўзини ўзи осиб, вафот этган.
Вояга етмаган Ф.Р.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Суд тиббий экспертизасининг бирламчи маълумотномасида, Ф.Р.нинг ўлими юқори нафас йўлларининг сиртмоқ билан қисилишидан кейинги механик асфикция натижасида келиб чиққанлиги, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат шилинмасидан ташқари бошқа жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқланганлиги кўрсатилган.
Иш ҳолати бўйича сўралган З.Н. ўз тушунтириш хатида жорий йилнинг 31 март куни ўғли Ф.Р. ҳеч бир сабабсиз ўз жонига қасд қилганлигини, ўғлига ҳеч ким жисмоний ёки руҳий тазиқ ўтказмаганини, унинг ўлимида бирор-бир шахсга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва назоратга олинган.