Самарқандда e-com & retail expo халқаро форуми бўлиб ўтади
Тадбир етакчи соҳа мутахассислари ва инноваторларини бирлаштиради, инновациялар ва энг сўнгги технологик ютуқларга оид янги ғояларни тақдим этади.
Самарқандда 30 апрелдан 1 майга қадар SOF EXPO Самарқанд халқаро кўргазмалар мажмуасида электрон тижорат ва чакана савдо оламидаги йилнинг муҳим воқеаларидан бири – ECOM & Retail EXPO форуми бўлиб ўтади.
Маркетплейслар — эътибор марказида
Савдо бизнес-жараёнларини автоматлаштириш ва ассортиментни бошқариш соҳасидаги энг сўнгги ечимларни тақдим этиш учун ўзига хос платформа бўлган форум онлайн бозорларни ривожлантиришга қаратилган. Иштирокчилар бизнес ва электрон тижоратни оптималлаштириш ва кенгайтиришга қандай технологиялар ёрдам бериши мумкинлигини билиб оладилар.
Чакана савдо ва электрон тижоратга инвестициялар ва стартаплар
ECOM & Retail EXPO Самарканд кўргазмасидаги муҳокамалар чакана савдо ва электрон тижорат соҳасидаги стартапларни ривожлантириш ва инвестиция тенденцияларига янгича қарашдир.Тадбирда сармоядорлар эътиборини тортадиган илғор стартап лойиҳалари ва инновацион ечимлари ёритилади. Иштирокчилар ушбу жадал ривожланаётган тармоқда ўсиш ва масштаблашга олиб келадиган инвестициялар ва ҳамкорлик учун янги имкониятларни ўрганишлари мумкин. Платформа стартапларга нафақат ўз лойиҳаларини потенциал инвесторларга тақдим этиш, балки тажрибали тадбиркорлар ва экспертлардан қимматли маслаҳатлар олиш имконини беради, бу эса мазкур кўргазмани билим алмашиш ва тижорат ҳамкорлик учун идеал муҳитга айлантиради.
Тажриба ва инновациялар билан алмашиш
Форумнинг икки куни давомида иштирокчилар панель муҳокамалари ва семинарларда иштирок этишлари мумкин. Ушбу тадбирлар фойдаланувчи тажрибасини яхшилашдан тортиб илғор молиявий тизимларни интеграциялашгача бўлган кенг кўламли мавзуларни қамраб олади. Иштирокчилар таниқли экспертлар, жумладан, Ўзбекистон селлерлар уюшмаси, Ўзбекистон электрон тижорат ассоциацияси вакиллари, бизнес-таҳлилчилар, йирик маркетплейслар, ишлаб чиқариш компаниялари ва хизматлар асосчиларининг тақдимотларини кўришлари мумкин бўлади.
Тармоқли мулоқот ва ҳамкорлик имкониятлари
Халқаро форум алоқа ва ҳамкорлик учун ажойиб имкониятлар яратади. Янги иш бошловчи тадбиркорлар ва ўз фаолиятини бошлаган брендлар ўз бизнесларини кенгайтириш учун ҳамкорлар топишлари мумкин бўлади, йирик компаниялар эса ўз кейслари ва янги маҳсулотларини тақдим этадилар.
Етакчи электрон тижорат ва чакана савдо тадбирига қўшилинг
ECOM & Retail EXPO Самарканд кўргазмасига ташриф буюриб, электрон тижорат ва чакана савдо соҳасидаги етакчи тадбирнинг бир қисми бўлиш, энг сўнгги технологик инновациялар билан танишиш ва профессионал уфқларингизни кенгайтириш имкониятини қўлдан бой берманг.
Кўргазма кунларида кўргазма иштирокчилари, ташриф буюрувчилари ва меҳмонлари учун бепул трансфер мавжуд бўлиб, унинг йўналиши темир йўл вокзалидан «SOF EXPO» кўргазма мажмуасигача ва орқага — қулай ва кенг автобуслар қатнови мавжуд.
Кўргазмага ташриф буюриш учун қўйидаги ҳавола орқали мажбурий рўйхатдан ўтишни унутманг.
Реклама ҳуқуқи асосида