Saneg Марказий Осиёда савдо учун метан чиқиндилари дастурини рўйхатдан ўтказган биринчи компания бўлди
«Sanoat Energetika Guruhi» (Saneg) МЧЖ ҚК Марказий Осиёда ўзининг ишлаб чиқариш активларида метан чиқиндиларини камайтириш лойиҳасини амалга оширган биринчи компания бўлиб, уни Германия атроф-муҳит вазирлиги тасарруфидаги Германия чиқиндилар савдоси агентлиги (DEHSt) рўйхатдан ўтказди.
Компания шу кунларда ўзининг инфратузилма объектларини техник модернизация қилишнинг кенг кўламли дастури биринчи босқичини якунлади. Бу эса метан чиқиндиларининг сезиларли даражада камайишига олиб келди.
Иш жараёни VEMA SA (Швейцария) ва ICA-Finance AS (Норвегия) билан яқин ҳамкорликда чиқиндиларни замонавий усулда аниқлаш ва бартараф этиш (LDAR) воситаларидан фойдаланган ҳолда қўшма декарбонизация лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Ушбу ташкилотлар энергетика тармоғида метан ва бошқа буғ газларини (БГ) камайтиришни қўллаб-қувватлайдилар.
Saneg асосчиси Бахтиёр Фазыловнинг таъкидлашича:
«Лойиҳа йилига 83 000 тоннадан ортиқ CO2 эквивалентида метан газларининг ҳавога чиқишини сезиларли ва ортга қайтмас даражада камайтиришга ёрдам беради, бу тахминан 20 000 та автомобилни фойдаланишдан чиқаришга баробар. Бундан ташқари, лойиҳа Saneg чиқиндиларини мониторинг қилиш самарадорлигини оширади ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиради. Биз жуда катта натижаларга эришдик, аммо ҳали ҳам узоқ йўлнинг бошида эканлигимизни тушунамиз. Биз 2024 йил учун янада улкан мақсадларни қўймоқдамиз».
Жаноб Фазыловнинг сўзларига кўра, «бу компания тарихидаги жуда муҳим босқичдир».
«Нефть ва газ қазиб олиш объектларимизда LDAR сертификати Sanegнинг экологик масъулият ва технологик тараққиётнинг энг юқори стандартларига жавоб беришга нисбатан содиқлигини тасдиқлайди, — дея таъкидлаб ўтди у. – Vema Carbon ва ICA Finance билан қўшма лойиҳа бизнинг барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитга таъсиримизни камайтиришга бўлган содиқлигимизни акс эттиради».
Лойиҳа Европанинг ёқилғи сифати бўйича директиваси (FQD) томонидан ўрнатилган Тоза ривожланиш механизми (CDM) методологияси доирасида ишлаб чиқилган ва уч ҳамкор томонидан молиялаштирилган.
2024 йил охирига келиб, кейинги ташаббусларни амалга ошириш натижасида Saneg иссиқхона газлари чиқишини йилига тахминан 410 000 тонна CO2 миқдорида камайтиришни мўлжалламоқда.
Saneg Ўзбекистондаги йирик хусусий нефть ва газ ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, мамлакатдаги нефть қазиб олишнинг 80 фоизлик ва газ қазиб олишнинг 5 фоизлик улушига эга.
VEMA S.A.нинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда 25 йилдан ортиқ тажрибаси бор.
«Ушбу эсдалик сертификати ва ҳайкалча Saneg билан яқин ҳамкорликни англатади ҳамда унинг барқарор ривожланишга содиқлигини намойиш этади», — дея таъкидлади VEMA SA директори Михаил Партикевич.
ICA-Finance AS миллий ва нодавлат нефть-газ компаниялари каби ҳамкорлар билан углерод бирликларининг бутун фаолият даври давомида CDM ва UER лойиҳаларини бошқаришда 20 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Лойиҳа доирасида Қарши, Муборак ва Андижондаги компания ҳудудида 200 га яқин газ чиқиш ҳолатлари аниқланган объектлар таъмирдан чиқарилди. Газ чиқиш ҳажмларини аниқлаш ва ўлчаш мақсадида шу жумладан, учувчисиз учиш аппаратларига асосланган замонавий таҳлилий тизимлар қўлланилди.