Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки фуқаронинг жасади топилди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 10 май куни сел оқизиб кетган икки фуқаронинг жасади Тўпаланг дарёси ўзанидан топилди.
Маълум бўлишича, Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жарёнида автомобил ва бир нафар фуқаро Тўпаланг дарёси ўзанидан топилди.
Кейинчалик Тўпаланг дарёси ўзанидан иккинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилмоқда, унинг жасади биричи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 километр қуйидан топилди.
Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.