Андижонда цех 6,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

Андижон шаҳрида алюминий маҳсулотини қайта ишлаб чиқариш цехи 6,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, Андижон шаҳрида фуқаро Й.А. ижара асосида алюминий маҳсулотини қайта ишлаш цехи ташкил этиб, ҳужжатларсиз, тўғридан-тўғри газ тармоғига уланган.

Етказилган зарар 6,7 миллиард сўмга баҳоланмоқда, дейилади хабарда.

Ҳозирда, мутахассислар томонидан керакли чораларни кўриш учун тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Янгиликлар