Тошкентдаги туманларнинг бирида вақтинча «свет» ўчади
Олмазор туманида вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 20 май куни соат 08:00 дан 14:00 га қадар жамият тасарруфидаги электр қурилмалари ва тармоқларини мавсумга шай ҳолатга келтириш режасига асосан, «Выставочная» подстанциясининг IСШ – 6 кВли қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари сабаб қуйидаги манзилларда вақтинча электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади:
- Талабалар шаҳарчаси;
- ЎзМУ;
- Техника университети;
- Зиё МФЙ;
- Университет МФЙ;
- А. Ҳидоятов МФЙларидаги аҳоли хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида.