Европа сиёсатчиларининг смартфонида жосуслик дастурлари топилди

Европалик сиёсатчиларнинг Android ва iPhone смартфонларида Исроилнинг машҳур Pegasus жосуслик дастурлари топилди.

Маълум қилинишича, Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги европалик сиёсатчиларнинг телефонида аниқланган жосуслик дастури юзасидан текширув ишлари бошлаган. Ҳукумат ҳеч қандай махфий маълумотлар ўғирланмагани, чунки смартфонлар фақат «4» хавфсизлик коди билан маълумотларни сақлаганини айтган.

«Аммо шуни таъкидлаш жоизки, маълумотлар тўғридан-тўғри махфий бўлмаса ҳам, ахборотнинг ўзи ва унинг манбасида дипломатик сир сақланиши мумкин», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги дастур 2021–2022 йилнинг куз ва қиш ойларида аниқлангани ва жосуслик кампанияси энди фаол эмаслигини айтган.

Маълумот учун, ушбу жосуслик дастурий таъминоти Исроилнинг «ISO Group» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, фақат давлат идораларига Исроил ҳукуматининг рухсати билан сотилади. «Pegasus» барча маълумотларни телефондан олиш имконини беради.

Янгиликлар