ДХХнинг собиқ биноси сотилди
Бино 230 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»
Хабар берилишича, Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ «Марказий бино» бўйича 210,0 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан — «METROPOL GROUP» МЧЖ савдо ғолиби деб топилган ҳамда Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» биноси бўйича 78,0 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан — «Metro Plaza» МЧЖ, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган «Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси бўйича 74,2 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан — «QUADRO IH DMCC» компанияси ғолиб деб топилган.
Қайд этилишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги савдо ғолиблари билан давлат активининг сотилиши юзасидан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ишларини бошлайди.