Ўзбекистон дзюдо бўйича «Катта дубулға»ни олтита медаль билан якунлади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтган «Катта дубулға» турнирида олтита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ватандошларимиз иккита олтин, битта кумуш ва учта бронза мукофотига сазовор бўлишди. Ўзбек спортсменлари умумий жамоа ҳисобида Франция ва Япониядан сўнг учинчи ўринни эгаллашди.

Қуйида ғолиблар рўйхати келтирилган:

«Олтин»:

  • 60 кг: Достон Рўзиев;
  • 100 кг: Музаффарбек Тўрабоев.

«Кумуш»:

  • 52 кг: Гулҳаё Жўраева.

«Бронза»:

  • 73 кг: Шаҳрам Аҳадов;
  • 73 кг: Обидхон Нумонов;
  • 90 кг: Давлат Бобонов.

Янгиликлар