Покистонда шиддатли ёмғир оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Покистонда шиддатли ёмғир ва сел оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди. Яна 50 нафар одам жароҳат кўрди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Хайбер-Пахтунхва вилояти Табиий офатлар билан курашиш бошқармаси 33 та ҳовли қулаб тушганини, яна 129 таси зарарланганини қайд этди.
Белужистон вилоятида Гвадар соҳилбўйи шаҳарчасини сув босганидан сўнг ҳукумат қайиқлар ёрдамида 10 минг нафар одамни эвакуация қилди.
Зарар кўрган ҳудудларда қутқарув операциялари олиб борилмоқда.