Ўзбекистонда бадиий таржима сохасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидага мукофот таъсис этилди
Президент Шавкат Мирзиёев бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ғолиблар махсус диплом, кўкрак нишони ва 102 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади, — ҳабар беради ЎзА.

Мукофот учун танловлар 2025 йил (ҳар икки йилда бир марта) ўтказилади.
Мукофот қуйидаги ёналишлар бўйича тақдирланади:
ўзбек адабиёти насрий асарларининг хорижий тилларга энг яхши таржимаси;
ўзбек адабиёти шеърий асарларининг хорижий тилларга энг яхши таржимаси;
ўзбек болалар адабиёти намуналарининг хорижий тилларга энг яхши таржимаси;
хорижий тилларда яратилган насрий асарларнинг ўзбек тилига энг яхши таржимаси;
хорижий тилларда яратилган шеърий асарларнинг ўзбек тилига энг яхши таржимаси;
хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналарининг ўзбек тилига энг яхши таржимаси.
Ғолиблар махсус диплом, кўкрак нишони ва 300 БРВ (102 миллион сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасининг харажатлар сметасига кўра Ёзувчилар уюшмасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.




