Хорижда грант асосида таълим олиш учун Ўзбекистон ҳудудида имтиҳонлар ташкил этилмоқда
Абитуриентлар нуфузли университетларда тил билиш сертификатисиз 4 йиллик грант асосида таълим олишлари мумкин.
Бугунги кунда хорижий таълим масканларида таҳсил олишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Аммо кўплаб сабабларга кўра, хусусан чет элда таълимнинг қимматлиги ва ўзга давлатда мослашиш мураккаб бўлганлиги сабабли кўплаб абитуриентлар биринчи қадамни қўйишдан чўчиб туришади.
RuStudy компанияси 2021-йилдан буён салоҳиятли ёшларга Россия ва Чехия университетларида ўқиш имкониятини яратиб келмоқда. Компания томонидан нафақат ушбу давлатлар билан ҳамкорликда онлайн ва офлайн тарзда кириш имтиҳонлари ташкил этилади, балки муваффақиятга эришган талабаларнинг ҳужжатларини тайёрлаш, виза олишда кўмаклашиш ҳамда аэропортда кутиб олиб, ётоқхонага жойлаштириш тўлиқ таъминланади.
Россияда грант асосида таълим олиш
4 йил мобайнида RuStudy компанияси Россия олийгоҳларида таълим олиш учун 1264 дан ортиқ талабани муваффақиятли юборди. Талабалар ўқишни тамомлагач, 2019-йил 29-май куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида тузилган «Таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш» тўғрисидаги битими асосида Ўзбекистонда диплом нострификациясиз фаолият юритишлари мумкин.
Абитуриентлар Россия томонидан Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқшунослик, архитектура, авиасозлик, фармацевтика, темир йўл ва бошқа 30 дан ортиқ нуфузли йўналишлар бўйича ажратилган квота ўринларини қўлга киритиш имконига эга. Бунда RuStudy компанияси имтиҳонга тайёрланишга кўмаклашади.
Харажатлар авиачипта ва бюджет ўринларини кафолатли тарзда ютиб олишда кўмаклашиш учун тўланадиган компания тўловини ўз ичига олади. Компания тўлови университетдан келиб чиққан ҳолда атиги 3 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача бўлиши мумкин. Ушбу сумма катта ҳақ тўланадиган авиасозлик, фармацевтика, темир йўллар каби соҳалардаги 4 йиллик ўқиш учун бозордаги энг минимал таклиф ҳисобланади.
Чехияда тил билиш сертификатларисиз (IELTS, TOEFL, FCE) бепул таълим олиш
Чехия Республикаси Европадаги давлатларда камдан кам учрайдиган имкониятни тақдим этади – барча университетларда исталган соҳада, ҳатто тиббиёт ва учувчилик йўналишларида бепул таълим олиш мумкин.
Дунё бўйлаб ҳеч бир давлат стоматология, даволаш, халқаро ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт ахборот технологиялари ва 30 дан ортиқ йўналишлар бўйича чет тилларини билиш сертификатларига эга бўлмаган талабгорларга 4 йиллик грант тақдим этмаган. Грант асосида ўқиш учун университет томонидан ташкиллаштирилган 6 ойлик чех тили курсида таҳсил олишлари керак бўлади холос.
4 йиллик бепул таълим учун 6 ойлик тил курси, компания тўловлари, виза ва авиачипта харажатлари тахминан 3 200 АҚШ долларини ташкил этади.
Маълумот учун:
Манзил: Тошкент шаҳри, Хадра массиви, А. Навоий кўчаси, 25 уй.
Телефон: +998 (94) 003-10-01, +998 (33) 496-10-01, +998 (99) 986-10-01
Сайт: rustudy.uz
Telegram: @intuition_uz
Telegram алоқа: @rustudy_tash
Instagram: @rustudy_uz