Мирзиёев Тожикистонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боришни режалаштирмоқда.

Билдирилишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Элчихонанинг таъкидлашича, ташриф доирасида 17-20 апрель кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.

Манба бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Янгиликлар