«Толибон»га қарши яна бир жангари гуруҳ пайдо бўлди

Афғонистонда «Толибон» ҳаракатига қарши яна бир қуролли гуруҳ пайдо бўлди.

Маълум қилиничиша, бу Афғонистон озодлиги фронти бўлиб, гуруҳ томонидан эълон қилинган видеода фронтга аъзо уч кишини кўриш мумкин. Қуролли гуруҳ видеода «Толибон»нинг «ютуқлари», жумладан, собиқ аскарлар, журналистлар ва фаолларни ҳибсга олиш, аёлларнинг инсоний ва исломий ҳуқуқларидан маҳрум этилишини санаб ўтиб, аҳолини «Толибон»га қарши курашишга чақирган.

Маълумот учун, Афғонистоннинг Панжшер вилояти ҳокими бўлган Аҳмад Масъуд «Толибон»га қарши Миллий қаршилик фронти тузган. Мазкур фронт Абдулрашид Дўстум ва Афғонистон собиқ амалдорлари томонидан қўллаб-қувватланади.

Янгиликлар