Фарғонада туман прокурори ўринбосари пора билан ушланди
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада туман прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушгани айтилган хабар тарқалди.
Унга кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 18:30 атрофида Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.
Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.