Бухорода 22 туп дарахт кесган шахслар жаримага тортилди
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтни кесган уч киши 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди.
Қайд этилишича, тумандаги «Хўжалар» МФЙ ҳудудида дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ видеомурожаат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, вилоят прокуратураси ҳамда Қоракўл туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш ишлари давомида 3 нафар фуқаро томонидан ҳар хил ўлчамдаги 22 туп манзарали дарахтни кесиб ташлангани аниқланган.
Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар учун 146 миллион 200 минг сўм ҳамда 25 миллион 500 минг сўм жарима ундириш белгиланган.