Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи ўтган йил давомида 5,7 миллиард долларга кўпайиб, 34,9 миллиард долларга етди.

Қайд этилишича, давлат ташқи қарзи 2023 йилда 3,73 миллиардга ошиб, 29,64 миллиард долларни ташкил этган (ЯИМнинг 32,6 фоизи). Бу маблағнинг 23,91 миллиард доллари ҳукумат номидан жалб қилинган, 5,72 миллиард доллари эса Ўзбекистон томонидан кафолатланган.

Давлат ички қарзи 1,97 миллиард долларга ошиб, 5,29 миллиард долларни ташкил этган (ЯИМнинг 5,8 фоизи). Шундан 1,78 миллиард доллар (21,9 триллион сўм) давлат қимматли қоғозлари, 3,51 миллиард доллари давлат томонидан кафолатланган ички қарздир.

Янгиликлар