Тошкентда аёлни болта билан шафқатсизларча ўлдирган эркак 23 йилга қамалди
Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида аёлни болта билан уриб, сўнгра бўғиб ўлдирган эркакка суд ҳукми оқилди. Суд мажлисида судланувчи ўз айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда «Миллар» телекўрсатувида хабар берилди.
Маълум бўлишича, 34 ёшли эркак 40 ёшли аёл билан танишиб, у билан билан ақин муносабатда бўлиш учун Яшнобод туманидага хонадонларнинг бирига борган. Аммо шу пайт уларнинг орасида жанжал чиққан. Эркак ўзини тутолмай, аёлга болта билан ташланган. Бундан ташқари эркак зарбадан кегин, аёлни кийим билан бўғиб ўлдирган.
Қотилликдан сўнг эркак аёлга тегишли бўлган пулларни ва телефонни олиб, жиноят жойидан қочиб кетган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди мазкур ҳолатни ўрганиб, ҳукм чиқарди. 34 ёшли шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 ва 164-моддалари билан қасддан одам ўлдириш ва талончиликда айбдор деб топилиб, 23 йилга озодликдан маҳрум этилди.