Ўзбекистонда телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистонда профилактика ишлари доирасида телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази — «РРТМ» Давлат унитар корхонасининг техник воситаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчириб, профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.
«РРТМ» ДУКнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узатгичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида профилактика ишлари жорий йилнинг 1–23 ноябрь кунлари ўтказилади.
Маълумотларга кўра, навбатдаги режали профилактика ишлари 1–23 ноябрь кунлари жадвал асосида ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 01:00 дан 06:00 гача телеузатгичларда профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу муддат оралиғида ҳар бир ҳудудда (Тошкент шаҳридан ташқари) фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 06:00 гача давлат ва нодавлат телеканалларни эфирга узатилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.