Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш маркази вақтинча ёпилади
Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатга олиш-имтиҳон бўлимларидан бири реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.
Ҳабар қилинишича, 8 июльдан бошлаб Юнусобод тумани О. Зокиров кўчасида жойлашган ИИББ ЙҲХБ бўлимда реконструкция ишларини олиб боради.
Ҳайдовчилар қуйидаги ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин:
• Миробод тумани, Бешкент кўчаси, 43-уй («Файзобод»);
• Миробод тумани, Водил кўчаси, 53-уй («УзБум»);
• Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118а («Собир Раҳимов»);
• Сергели тумани, автомобиль бозори ҳудуди.