Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли велоспорт сабабли маълум вақтга ёпилади.

Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича Ўзбекистон чемпионати  ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1-2-3 май кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг бир қисми ёпилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, йўлнинг 34-54 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бунда, Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқинида старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисмида финиш бўлади.

Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқароларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилди.

Янгиликлар