«Пандемия қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш дастурларини жорий этишнинг долзарблигини янада кучайтирди» — Жамшид Ходжаев

22 апрель куни «Халқаро Ер кунига бағишланган» «Ер ресурслари ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш истиқболлари» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар бермоқда.

Хабар берилишича, тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг таназзулининг олдини олиш, ер майдонларини келажак авлодларга бус бутун ҳолида етиб боришини таъминлаш масалаларига аҳолининг эътиборини жалб қилишга қаратилган.

Қайд этилишича, республиканинг умумий ер майдони 44 миллион 890 минг гектар бўлиб, шундан 3 миллион 240 минг гектарини суғориладиган экин ерлар (7,2 фоиз) ташкил этади.

«Пандемия озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби бир қатор қишлоқ хўжалиги масалаларини мураккаблаштириш билан бирга, қишлоқ хўжалигида геоахборот тизимлари, масофавий зондлаш ва рақамлаштириш дастурлари, ақлли қишлоқ хўжалигини жорий этишнинг долзарблигини янада кучайтирди», — деди Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ер сиёсатида 100дан ортиқ учувчисиз учувчи қурилма (дрон) ларни қўллаш натижасида бизнес, ишлаб чиқариш жараёнларини туманлаштириш, самарали ташкил этиш ҳамда ҳосилдорлик, экиш самарадорлигини, сув сарфи назоратини олиб бориш имкониятини оширган. Зараркунандаларга қарши кураш олиб боришда катта амалий ёрдам берган.

Янгиликлар