Фарғонада ноқонуний қурол сақлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фарғонада ноқонуний қурол-яроғ сақлаган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Риштон тумани “Қошқайрон” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Қ.М.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уй ётоқхонасидан 1 дона 2 стволли, 16 калибрли, қирқма ов қуроли ва 1 дона 4,5 калибрли, пневматик винтовка борлиги аниқланган.
Шунингдек, автомашина гаражида 160 дона 5,6 калибрли ов қуроли ўқ-дорилари, 33 дона ов қуролининг ярим тайёр ўқлари, 1 500 дона ов қуроли сочма ўқлари ва 500 дона капсуллар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.