Ўзбекистонда кунлик касаллик қайд этиш кўрсаткичи ўсиб, икки нафар бемор вафот этди
2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 693 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 997 (+271) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 5 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 40 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 24 нафари Фарғона вилоятида,
- 7 нафари Хоразм вилоятида,
- 37 нафари Тошкент вилоятида,
- 124 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Таъкидланишича, кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 26 нафар,
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 37 нафар,
- Фарғона вилоятида 14 нафар,
- Хоразм вилоятида 15 нафар,
- Тошкент вилоятида 72 нафар,
- Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96 889 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 415 нафар бемор даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 30 май куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлган эди.